Поиск
RUUZ

Происшествия

Россияда микроавтобус ЙТҲга учраши оқибатида 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди — видео

Ичида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

349views0replies
0

Нижегородск вилояти полицияси

Нижегородск вилояти полицияси берган маълумотларга кўра, 2024 йил 1 сентябрь куни соат 11:00 атрофида Россиянинг Нижегородск вилоятидан ўтган йўлда 1992 йилда туғилган Тожикистон фуқароси Hyundai Grand Starex русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада, тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. 
Автомобилда Россия ҳудудида қонуний бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Уларнинг 8 нафари ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна 3 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Россия ИИВ Навашинский номидаги тергов бошқармаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
349views0replies
0

Комментарии