• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 августа 2024

Тошкент вилоятида қадимги даврга оид қабр топилди

У ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла топилди.

593
0
Маданий мерос агентлиги

Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган "Кумушкон" маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланган эди.

Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги аниқланди. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилди, дея хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати.

Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.

593
0