Поиск
RUUZ

Общество

Пенсия тўловлари Мустақиллик байрами сабаб олдиндан тўлаб берилади

Таъкидланишича, банк пластик картада нафақа олувчи фуқароларга пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.

156views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.
Шу муносабат билан республикадаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
156views0replies
0

Комментарии