Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бир эркак қарийб 820 млн сўм алимент тўлаб берди

Эркак уч нафар фарзандини вояга этгунга қадар боқиш учун алимент тўлади. 16 йилга ҳисобланган алимент салкам 820 млн сўмни ташкил қилади.

187views0replies
0

МИБ

Тошкентда ота уч нафар фарзанди учун 16 йилга олдидан алимент тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълум қилди.
Ижро ҳужжати юзасидан қарздор алимент тўловларни ўз вақтида тўлаб келган Э.З. вояга етмаган уч нафар фарзандларининг таъминоти учун улар то вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан ҳисоблаб беришликни сўраб ариза билан мурожаат йўллаган.
Шунга кўра, 2024 йилдан 2040 йилига қадар бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда жами 818 млн 895 минг 193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган.
Шунингдек, Э.З алиментларни олдиндан тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишлик тушунтирилган.
Суд қарздорнинг аризани қаноатлантириб, жорий йилнинг 15 август куни ажрими қабул қилинган. Суднинг мазкур ажримига асосан қарздор Э.З томонидан Н.Д. фойдасига жами 818 млн 895 минг 193 сўм эвазига 1 та уй, Spark автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.
187views0replies
0

Комментарии