Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтадан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида хабар берди.

279views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугундан бошлаб салқин ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, лекин иш ҳафтасининг охиригача нисбатан қулай бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +30...+35 даражагача, баъзи жойларда +37 даражагача исийди.
Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шарқий йўналишдаги шамол соатига 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +18...+21 даража кундуз кунлари +32...+35 даража бўлади.
279views0replies
0

Комментарии