Поиск
RUUZ

Общество

Сенат кексаларга жамоат транспортида юришни бепул қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Қонунда ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта ва биометрик паспортларни алмаштиришда давлат божи тўлашдан озод этилиши ҳам назарда тутилган.

152views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар қилди. 
Қайд этилишича, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.
Қонун билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилиши белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
152views0replies
0

Комментарии