Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда "Наврўз" сайлида газ баллони портлаб, бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган талаба қамалди

Кўкдала туманидаги "Наврўз" сайлида 21 ёшли талаба йигит балиқ пишириши пайтида газ баллони портлаган. 14 киши жароҳат олган ва бир киши вафот этган.

255views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг март ойида Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги "Наврўз" сайлида газ баллони портлаган эди. Воқеа натижасида, яқин атрофда бўлган бир нечта фуқаролар турли тан жароҳати олганди.
Олий суд порталидаги суд ҳужжатига кўра, мазкур ҳодисада газ баллонининг портлашига сабаб бўлган йигитга ҳукм ўқилган.
Ҳужжатга кўра, 2002 йилда туғилган талаба йигит ўша куни “Наврўз” байрамида балиқ пишириб сотиш учун ўзи билан бирга газ тўлдирилган газ баллони олиб борган.
Профилактика инспектори йигитга бир неча бор газ баллонини аҳоли тўпланиб турган ҳудуддан четроққа олиш ёки ерга кўмишини айтган. Аммо у эҳтиёткорлик чора-тадбирларига амал қилмасдан, газ баллонига газ плитасини ўрнатиб, ундан фойдалана бошлаган. Кўп ўтмай газ баллони портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида 7 киши ўртача оғир тан жароҳати, яна 7 киши эса оғир тан жароҳати олган. Шунингдек, бир нафар қиз тананинг 80 фоиз куйиши оқибатида вафот этган.
Суд ҳукми билан судланувчи йигит ЖКнинг 102-моддасининг 1-қисми ва 111-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
255views0replies
0

Комментарии