Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак қамалди

Суд 35 ёшли эркакни айбдор деб топди ва уни умумий режимдаги колонияга озодликдан маҳрум қилди.

186views0replies
0

UzNews.uz

Аввалоқ, Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик текширув давомида аёлни унинг эри жонига қасд қилишга мажбур қилгани аниқланган.
Олий суд хабарига кўра, эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ эр ЖКнинг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
"Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили судланувчидан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга", - дейилади хабарда.
186views0replies
0

Комментарии