Поиск
RUUZ

Погода

Бугундан мамлакатда ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

348views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари кузатилган нисбатан салқин об-ҳаводан сўнг, бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.
12-15 август кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво +37...+40 даражагача, жанубда +42...+43 даражагача исийди.
15 август куни салқин ҳавонинг яна бир қисми Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +28...+33 даражагача пасаяди.
16 август, жума куни нисбатан салқин ҳаво шарққа томон ҳаракатлана бошлайди ва ҳаво ҳароратининг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кундузи +33...+36 даража, шимоли-ғарбий ҳудудларда +28...+33 даража атрофида, республика жанубида +40 даражагача бўлади.
Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 13 ва 15 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда, шунингдек, 15-16 август кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 16 августда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари +22...+25 даража, кундуз кунлари 12-15 августда +37...+39 даража, 16 августда +34...+36 даража бўлади.
348views0replies
0

Комментарии