Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қамалди

Улар Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний ўтказилган 87 турдаги умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ бўлган дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ДХХ ҳамда божхона ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

79views0replies
0

ДХХ

Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган муқаддам судланган А.Д. синфдоши Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг август ойида Қирғиз Республикасида истиқомат қилувчи шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудига давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказилган 87 турдаги “Фокусин”, “Допегит”, “Когитум”, “Эринит” ва бошқа дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ДХХ ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, дори воситаларининг умумий қиймати 1 616 802 000 сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, ССВнинг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг маълум бир қисми тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат реестрига киритилмаган ҳамда уларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган.
Таъкидлаш лозимки, фуқаро А.Д. муқаддам уюшган гуруҳ таркибида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятларини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳолат юзасидан А.Д. ва Ш.Ж.га нисбатан ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан эса А.Д.га нисбатан 5 йил ҳамда Ш.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
79views0replies
0

Комментарии