Куз – бу табиат ёрқин рангларга бурканадиган, ҳаво ҳарорати ёқимлироқ бўладиган ва сайёҳлар сони сезиларли даражада камаядиган фасл. Шунинг учун ҳам кўпчилик айнан шу мавсумда таътилга чиқишни маъқул кўради. Кузги таътил учун энг жозибали йўналишлардан бири Венгрия пойтахти – Будапешт ҳисобланади. UzNews.uz таҳририяти қандай қилиб унутилмас саёҳатни режалаштириш ҳақида қисқа қўлланма тайёрлади.
Нимадан бошлаш керак?
Венгрияга ташриф буюрмоқчи бўлган ўзбекистонликлар Шенген визасини олишлари шарт, чунки Венгрия Шенген зонасининг бир қисми ҳисобланади. Бунинг учун BLS International виза марказига онлайн қабулга ёзилиш керак. Қабул куни тайёрланган ҳужжатлар тўплами билан келиб, ариза топшириш лозим. Туристик виза 15 иш куни ичида берилади.
BLS International нинг маълум қилишича, катталар учун консуллик йиғими 1,3 миллион сўмни ташкил қилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун – консуллик йиғимидан 50%, 6 ёшдан кичик болалар учун – бепул. Сервис йиғими – 200 минг сўм (нархлар эълон қўйилган вақтда актуал ҳисобланади).
Қандай бориш мумкин?
Qanot Sharq компанияси томонидан пойтахтлар ўртасида йўлга қўйилган тўғридан-тўғри рейслар билан Будапештга бориш янада осонлашди. Куздан бошлаб парвозлар ҳафтада икки марта: чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади (Тошкентдан учиш 09:10 да, Будапештдан учиш 14:00 да). Бу дам олиш учун энг қулай кунларни танлаш орқали саёҳатни мослашувчан режалаштириш имконини беради.
Qanot Sharq компаниясининг тўғридан-тўғри парвозлари туфайли саёҳатингиз аэропортларда самолётдан самолётга ўтиш ва кутишларсиз қулайлик билан бошланади. Бортда сизни профессионал борткузатувчилар кутиб олади, улар юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайди. Парвоз пайтида йўловчиларга иссиқ овқат таклиф этилади, бу эса саёҳатни янада қулай ва мароқли қилади.
Қаерда яшаш мумкин?
Будапештда ҳар қандай бюджетга мос келадиган оилавий, романтик ёки ёлғиз дам олиш учун меҳмонхоналар, хостеллар ва апартаментларнинг кенг танлови мавжуд. Шаҳар рим рақамлари билан белгиланган туманларга бўлинган.
Будапештга биринчи марта ташриф буюрадиган сайёҳлар I туманини (Буданинг тарихий маркази) танлашлари мумкин, бу ерда Буда қалъаси, Балиқчилар бастиони каби диққатга сазовор жойлар пиёда етиб оладиган масофада жойлашган.
Дунай қирғоғида жойлашган V тумани туристик ва маҳаллий ҳаёт билан жўшқин. Бу ерда Озодлик майдонида сайр қилиш, Венгрия парламенти биносининг улуғворлигини ва Муқаддас Иштван Базиликасини кўриш, шунингдек, машҳур Ваци кўчасида шопингдан баҳраманд бўлиш мумкин.
Будапештнинг бош кўчаси – ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Андраши проспектидаги VI туманида тўхташ алоҳида таассурот қолдиради. Кўча бўйлаб кўплаб тарихий ёдгорликлар ва қизиқарли музейлар жойлашган.
VII тумани шовқин ва кўнгилочар вақт ўтказишни хоҳлаётганлар учун идеал танлов бўлади. Бу ерда хароба-барлар деб номланувчи машҳур барлар жойлашган. Бу Будапешт маданий ҳаётининг муҳим қисми ва албатта ташриф буюриш керак бўлган жойдир.
Қандай ҳаракатланиш мумкин?
Будапештда жамоат транспорти яхши ривожланган ва шаҳарнинг барча асосий ҳудудларини қамраб олган, бу эса пойтахт бўйлаб ҳаракатланишни қулай ва арзон қилади. Дунёдаги энг қадимийлардан бири бўлган метрода сайр қилиш, трамвай ва троллейбусларда юриш, шунингдек, амфибия-автобусда саёҳат қилиш лозим.
Нимани татиб кўриш керак?
Венгрия таомлари ўзининг тўйинган таъмлари ва бой ошпазлик анъаналари билан машҳур. Энг машҳур таом – гуляш, холасле балиқ шўрваси, паприка билан пиширилган паприкаш гўштли таоми ва лангош миллий нонини татиб кўриш керак. Десертга эса машҳур «Эстерхази» торти ва шомлой галушка, кремаш ва ретеш каби ноодатий ширинликлардан баҳраманд бўлиш мумкин.
Будапештда дам олиш ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди: бу маданий кашфиётлар, термал булоқларда ҳордиқ чиқариш ва пазандалик лаззатлари уйғунлигидир. Шу кузда унутилмас таассуротларга эга бўлиш учун саёҳатингизни ҳозироқ режалаштиришни бошланг.
Рейслар ва чипта нархлари ҳақида батафсил маълумотни +998712279307 ва +998712275771 телефон рақамлари ёки qanotsharq.com сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида