Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда укасининг хотинига шилқимлик қилган эркак қамалди

У келинига ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб, унга 100 минг сўм бермоқчи бўлган.

476views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил август ойининг 7 куни Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судида ўз келинига шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Судланувчи 37 ёшли эркак 28 июль куни соат тунги 23:00 ларда Боғот тумани Қорабоғ маҳалласида яшовчи укасининг хотинини ўз яшаш уйида, ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб, унга нисбатан шаҳвоний тарзда шилқимлик қилганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.
Суд мажлисида аёлнинг айтишича, ўз яшаш уйида ўтирганида, қайноғаси ўзи билан бирга спиртли ичимлик ичишни ва ўзи билан бўлса рози қилишини айтиб, 100 минг сўм бермоқчи бўлган. Шундан кейин аёл ундан қочиб қайнонасининг ётоқхонасига кириб ётганида, ўша ерга ҳам уни таъқиб қилиб кирган ва унинг учун номақбул бўлган сўзлар айтиб, қўлларидан ушлаб ҳамда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаган.
Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга ушбу модда билан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
476views0replies
0

Комментарии