Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил 700 мингдан ортиқ 1-синф ўқувчиларига "Президент совғалари" топширилади

12 номдаги ўқув қуроллари қачон мактабларга тўлиқ етказилиши маълум қилинди.

68views0replies
0

Хабар қилинишича, 2024-2025-ўқув йилида республикадаги мавжуд 10 182 та умумтаълим мактабига 719 366 нафар мактаб ёшидаги болалар 1-синфга чиқиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 586 290 нафар (81,5%) ўқувчи қабул қилинган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 
1-синфга қабул қилинган ўқувчиларга 12 номдаги (портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич) ўқув қуролларидан иборат "Президент совғаси" берилиши кўзда тутилган. 
Ушбу ўқув қуроллари жорий йилнинг 10 августига қадар ҳудудларга, 20 августига қадар қабул қилинган ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади. 
"Ўқувчиларни ўз вақтида ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 1-синфга қабул қилинган ҳар бир ўқувчи электрон тизимга (adm.maktab.uz) киритиб борилмоқда",- дейилади хабарда.
68views0replies
0

Комментарии