Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда Бузрук Бузруковга нисбатан ҳукм ўқилди

Судланувчи безорилик ва товламачиликда айбдор деб топилди.

890views0replies
0

UzNews.uz

Ўтган йилнинг декабрь ойида Бузруков Бузрук ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан айбланиб Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ЖКнинг бир қанча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган 38 ёшли Бузрук Бузруков иши бўйича суд жараёни якунланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.
Иш материалларига кўра, судланувчи 2012 йилнинг баҳор ойида таниши Б.Ш.дан 2 020 АҚШ доллари миқдоридаги спорт озуқасини олиб, олган маҳсулотларини пулларини бермаган. 2022 йил июль ойида пойтахтдаги ресторанлардан бирида Бузруков ҳеч қандай сабабсиз фуқаро Ш.В.га ҳужум қилиб, баданига ўртача оғирликда шикаст етказган.
2023 йил май ойида Бузруков шериги Д.И. билан биргаликда фуқаро С.И.дан соғлиғига оғир шикаст етказиш билан таҳдид қилиб, 479 минг АҚШ долларини талаб қилган. Улар жабрланувчидан талаб қилинган пуллар ҳисобидан 13 минг долларини олиб, ўзаро бўлишиб олишган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, Б.Бузруковни ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "а" бандида, 165-моддаси 3-қисмнинг "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 13 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.
Қайд этилишича, жорий йил 8 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси судланувчи Б.Бузруковга нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми устидан берилган апелляция шикояти бўйича жиноят ишини кўриб чиқади.
890views0replies
0

Комментарии