Ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways АЖ самолётининг бурни шикастлангани акс этган суратлар тарқалди.
Авиакомпания матбуот хизмати UzNews.uz сўровига жавобан, ҳодиса 3 август куни Красноярскдан Тошкентга учаётган Airbus А320 самолёти билан содир бўлган.
“Булутли ҳудудда самолётга дўл келиб урилган, бу эса самолётнинг бурнини шикастлаган. Самолёт сафарини давом эттирди ва Тошкент аэропортига эсон-омон қўнди. Жабрланганлар йўқ”, — дейилади компания хабарида.
Айни вақтда дўлдан етказилган зарар бартараф этилган, самолётга режали техник хизмат кўрсатиш амалиёти ўтказилмоқда.