Поиск
RUUZ

Общество

Чироқчи тумани ҳокими ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олдида фуқарони урди — видео

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Чироқчи тумани раҳбарининг ушбу ҳаракатига изоҳ берди.

230views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарони ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумот берди. 
Қайд этилишича, ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.
Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.
230views0replies
0

Комментарии