Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунларида ҳарорат +42 даражагача сақланиб қолади

Шанба ва якшанба кунлари учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

83views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. 
Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +34...+39 даражагача атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +40...+42 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 2-7 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат асосан кечалари +24...+26 даражагача, кундуз кунлари +37...+39 даражагача бўлади.
83views0replies
0

Комментарии