Фестиваль бошидан охиригача мусиқанинг ижобий энергияси ва ритми намойиш этилди. Ушбу тадбир бирлашиш ва илҳом тимсолига айланди ва 132 600 нафар томошабин Coca-Cola билан бўлган лаҳзанинг ажойиб мўъжизасига ҳисса қўшди.
Coke Studio – бу турли маданият ва жанрдаги мусиқачиларни бирлаштирадиган платформа. Асосий мақсад географик жойлашувидан қатъи назар, ҳамма учун янги мусиқани кашф этиш, одамларни универсал мусиқа тили орқали бирлаштириш ва унутилмас тажриба яратишдир. Ёшлар учун бу мусиқа санъатини ўрганиш ва дунё тенденцияларидан илҳом олиш учун ноёб ифода имконияти.
Coke Studio Road Show фестивали MY5 телеканали билан мусиқа ва санъат барча ёш ва қизиқишларни бирлаштириши мумкинлигини исботлади. Ушбу воқеа яқинлашиш ва илҳом тимсолига айланди. Нафақат рақсга тушган ва мусиқачиларни баланд овоз билан қўллаб-қувватлаган фестиваль меҳмонлари илҳом олишди, балки ёш рассомлар ҳам ўз истеъдодларини катта саҳнада намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир доирасида Make Up зонаси тақдим этилди – бу макон барча бўяниш ихлосмандлари учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Ушбу зона гўзаллик лабораториясига айланди, у ерда ҳамма ташқи кўриниш билан тажриба ўтказиши мумкин эди. Шунингдек, TikTok зонаси ташкил этилди, унда иштирокчилар машҳур тенденциялар ва челленжлар дунёсига шўнғишлари мумкин эди. Бу ерда ижтимоий тармоқнинг сўнгги мода тенденцияларига мувофиқ ишлаб чиқилган видео олиш учун махсус платформалар ўрнатилди. Меҳмонлар ўзларининг видеоларини ёзиб олишлари ва флешмобларда иштирок этишлари мумкин бўлди.
Фестиваль давомида кўнгиллилар ичимликлардан қолган 200 килограммга яқин пластик бутилкаларни йиғиб, қайта ишлашга жўнатишди ва шу билан уларга янги ҳаёт бағишлашди. Экологик ташаббуслар ва иқтисодиётнинг даврийлик хусусиятига бағишланган Waste to Art интерактив зонасида меҳмонлар қайта ишланувчи материаллардан аксессуарлар яратишди. Бу оддий нарсалар қандай қилиб илҳом ва гўзаллик манбаи бўлиши мумкинлигини аниқ кўрсатди.
Coca-Cola ўз истеъмолчиларини хурсанд қилишни давом этмоқда ва сизни «Coca-Cola билан чексиз ёз» акциясида иштирок этишга ва ёзни янада ёрқинроқ рангларга бўяйдиган қимматбаҳо совринларни ютиб олишга таклиф қилади:
• 0,5 литрли Coca-Cola Classic, Coca-Cola Zero Sugar, Fanta Apelsin, сариқ қопқоқли Sprite шишасини харид қилинг;
• ёрлиқдаги QR-кодни сканерланг ёки t.me/chegirmarketbot га киринг.
Акция 2024 йил 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:59 гача давом этади. Совринларни ютиб олиш ва Coca-Cola билан бирга ёзни узайтириш имкониятини қўлдан чиқарманг.
Реклама ҳуқуқи асосида