Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 4 нафар пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи "тропикамид" дори воситаси мавжудлиги аниқланган.

148views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг март ойида Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юбориши оқибатида уларнинг 2 нафари воқеа жойида қолган 2 нафари эса шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу жиноят иши юзасидан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида Cobalt автомашинаси ҳайдовчи Ш.В.га оид суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, шу йилнинг 20 февраль куни фуқаро Ш.В. Cobalt автомашинасини "Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ Пунган” автомобиль йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг натижасида йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган бир нечта пиёдаларни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ЙТҲни 26 ёшли ҳайдовчи маст ҳолда автомобил бошқариб содир этганлиги маълум бўлган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи Ш.В.нинг пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи "тропикамид" дори воситаси мавжудлиги аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи Ш.В. ЖКнинг 117-моддаси 3-қисми "а" банди (хавф остида қолдириш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) ва 266-моддаси 3-қисми "а" бандида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга 3 йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
148views0replies
0

Комментарии