Поиск
RUUZ

Реклама

Ер қаърининг бойлиги бутун оила учун: Santal сувидан совринли ўйинда қатнашинг

1 августдан 30 сентябргача Santal артезиан сувини сотиб олинг ҳамда BYD Chazor электромобили, шунингдек, бошқа қимматбаҳо совринлар ўйинида иштирок этинг.

154views0replies
0

Кўпчилик «хазина» сўзини эшитганда олтин ва заргарлик буюмларига тўла сандиқларни тасаввур қилади. Аммо Ўзбекистон она табиатининг ҳақиқий хазинаси тоза ичимлик суви бўлиб келган. Santal артезиан суви 310 метр чуқурликда жойлашган артезиан қудуқдан қазиб олинади, кўп қатламли табиий фильтрлаш жараёнидан ўтади ва шунинг учун инсон танаси учун зарур бўлган минералларнинг мукаммал мувозанатини ўз ичига олади. Santal артезиан суви – бу ўз оиласининг саломатлиги ва фаровонлиги ҳақида қайғурадиган инсонларнинг танлови. 
Иштирок этиш шартлари
Акцияда қатнашиш учун Santal артезиан сувини сариқ қопқоққа эга қадоқда харид қилиш кифоя. Кейин эса қопқоқ остидаги 9 та белгидан иборат промо-кодни топиб, уни қадоқдаги QR-кодни сканерлаш орқали Telegram-ботда рўйхатдан ўтказиш керак.
Ҳафталик совринлар
Иштирокчилар айнан қайси ҳафталик совриннинг ўйинида қатнашишни танлаш ҳуқуқига эга. Қанча кўп кодлар рўйхатга олинса, шунча қимматли совринларни ютиб олиш мумкин. Масалан, JBL мусиқий колонкасининг ўйинида иштирок этиш учун битта код етарли, iPhone 15 Pro смартфонининг ўйинида иштирок этиш учун эса 4 та кодни рўйхатдан ўтказиш керак. Бир ҳафта ичида рўйхатдан ўтган кодлар фақат бир ҳафталик ўйинда иштирок этади, яъни кейинги ҳафтадаги ўйинларда иштирок этиш учун янги кодларни рўйхатдан ўтказиш керак. Акциянинг охиригача промо-кодли қопқоқларни сақлаб қўйинг. 
Бош соврин
Ер қаърининг тубидаги бош соврин – автомобиль ўйинида қатнашиш учун камида 5 та кодни рўйхатдан ўтказиш керак. Ғалаба қозониш имкониятини ошириш учун эса кўпроқ кодларни рўйхатдан ўтказиш тавсия этилади, аммо ушбу кодларнинг сони 5 га бўлиниши керак. Масалан, 10 та код бош соврин ўйинида 2 та имкониятга, 15 та код эса 3 та имкониятга тенг бўлади ва ҳоказо. Бош совриннинг ўйини барча ҳафталик совринли ўйинлар тугагандан сўнг бўлиб ўтади.
Совринли ўйинда ғалаба қозонган иштирокчи ўз ютуғига эга бўлиши учун промо-кодли сариқ қопқоқни акция ташкилотчисига тақдим этиши зарур. 
Тоза Santal артезиан суви билан танангизни бойитинг, кодларни рўйхатдан ўтказинг, қимматбаҳо совринлар ўйинида иштирок этинг ҳамда бутун оилангиз учун ер қаърининг бойлигини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг.
Акциянинг тўлиқ қоидалари: бу ерда
Алоқа маркази (24/7): +998781470047
Telegram-бот: @santalpromobot
Реклама ҳуқуқи асосида
154views0replies
0

Комментарии