Поиск
RUUZ

Криминал

Қуйичирчиқ туман ҳокими ўринбосарига суд ҳукми ўқилди

У "Аёллар дафтари" жамғармасидаги пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, давлат манфаатларига анча миқдорда моддий зарар етказган.

343views0replies
0

Жорий йилнинг 4 июль куни ЖИБ Қуйичирчиқ туман суди биносида Қуйичирчиқ туман ҳокими ўринбосари К.Ф.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи Ф.К. Тошкент вилояти Қўйичирчиқ туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи сифатида ишлаб, мансабдор шахс бўла туриб, жиноят содир этиш йўлига кириб, ўзганинг мол-мулкини қасддан талон-торож қилиш мақсадида, президентнинг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ 112-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимининг "Шўрданак" ҳажвий театрини вилоят бўйлаб ўтказиш бўйича тасдиқлаган режа-жадвалида театр дастурини ўтказиш касаба уюшмаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, театр дастурини ўтказиш учун 2023 йил 5 июлдаги 6-сонли Васийлик кенгашининг йиғилиш баённомасининг қарор қисмига сохта маълумотлар, яъни "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 600 нафарини 2023 йил 25 май куни соат 11:00 да тумандаги "Маданият" саройида бўлиб ўтадиган "Маънавият-қалбим қуёши" номли байрам концерт дастурида иштирок этишлари учун "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан 15 млн сўм маблағларидан тўлаб берилиши маъқуллансин..." деб киритиб, ҳокимият билан ЯТТ "Урозалиева Иродабону Олимжон қизи" ўртасида 06.07.2023 йилда 03/07-сонли қиймати 15 млн сўм бўлган оммавий дастурда иштирок этиш учун концерт чиптасига шартнома тузишга сабабчи бўлган.
Ф.К. Шартнома асосида 10.07.2023 йил куни ЯТТ "Урозалиева Иродабону Олимжон қизи" ҳисоб рақамига "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларидан жами 15 000 000 сўм пул маблағлари ўтказилишига эришиб, ўтказилган пул маблағларини тадбиркор орқали нақдлаштириб, ушбу пул маблағларини 2023 йил май ойида ўтказилган "Шўрданак" ҳажвий театри учун театр раҳбарига бериб, "Аёллар дафтари" жамғармасидаги пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мол-мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Қўйичирчиқ туман ҳокимининг Фармойишига асосан, "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд хотин қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун жами қиймати 90 302 712 сўм миқдоридаги қурилиш молларини харид қилиб, 51 274 692 сўм қурилиш материаллари жами тумандаги 16 та МФЙда яшовчи фуқароларга тарқатиб, уни ихтиёрида қолган жами қиймати 35 172 506 сўм бўлган қурилиш материалларини растрата йўли билан талон-торож қилиб давлат манфаатларига анча миқдорда моддий зарар етказган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.М. ЖКнинг 167-моддаси 2 қисми "б", "г" бандлари ва 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Судланувчи Ф.М. ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б", "г" бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан яъни корхона, ташкилотларда моддий жавобгарлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 15% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ф.К.га ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан яъни, корхона, ташкилотларда моддий жавобгарлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 15% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 8 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ф.К. 2022 йил 31 март куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
343views0replies
0

Комментарии