Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" Матбуот хизмати хабар қилди.
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
— “Шарқ тонги” МФЙдаги 78 та ерли хонадон;
— “Хонтўпи” МФЙдаги 34 та ерли хонадон;
— “Хайдаробод” МФЙдаги 62 та ерли хонадон.
Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
— “Қушбеги” ва “Дилбулоқ” МФЙ Қушбеги мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1440 та хонадон;
— Солярис тураржой мажмуасидаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 580 та хонадон;
— Бошлиқ 4-тор кўчаси 3 та кўп қаватли уйлардаги 36 та хонадон ва 10 та ерли хонадон.
Сергели тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
— “Қутбарака” МФЙ А.Навоий массиви ва Узумзор кўчаларидаги 803 та ерли хонадон;
— “Хонтепа” МФЙ Ёқубова кўчасидаги 184 та ерли хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.