Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда юзини тўсган ҳолда аёллар кийимини кийиб юрган эркак 7 суткага қамалди

Унга маъмурий қамоқ жазосидан ташқари БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

198views0replies
0

UzNews.uz

Куни кеча Тошкентда юзини тўсиб аёллар кийимини кийиб юрган эркак ушлангани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 24 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида ҳуқуқбузар У.М.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 23 июль куни соат 10:45 атрофида ҳуқуқбузар У.М. Бектемир тумани "Қўйлиқ деҳқон бозори" атрофида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда, яъни бурқа либосида юзини ниқоб билан ёпиб юргани сабабли Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан юзини очиши сўралган. Аммо, ҳуқуқбузар омма олдида баланд овозда ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармай, уларга қаршилик кўрсатган.
Суд ҳукмига кўра, У.М. МЖтКнинг 184-4-моддаси ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. У.М.га МЖтКнинг 184-4-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (3.400.000 сўм) жарима жазоси тайинланди.
Шу билан бирга, У.М.га нисбатан МЖтКнинг 195-моддаси билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
198views0replies
0

Комментарии