• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 22 июля 2024

Бу ҳафта ҳарорат +43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар жорий иш ҳафтасидаги республика об-ҳавоси ҳақида маълумот берди.

22 июля 2024
250
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, шимолда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +36...+39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40...+41 даражагача бўлади.

Чоршанба кунидан ва иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат +2...+3 даражага кўтарилиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво +38...+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+43 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Пойтахтда 22-25 июлда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Бугун кундузи ҳарорат +36...+38 даража бўлади, сўнг иш ҳафтасининг охиригача +39...+41 даражагача аста-секин кўтарилади.

22 июля 2024
250
0