Тошкент шаҳар Яшнабод туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Бугун, 20 июль куни соат 13:33 атрофида Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани Катта Олмос кўчасида жойлашган янги қурилаётган биноларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида, бинонинг биринчи қаватида бўлган қурилиш маҳсулотлари ёнган.
"Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ" - дейилади хабарда.