• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 июля 2024

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимини жорий қилди

Мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.

16 июля 2024
152
0

Жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлатлар қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади. Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.

Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Жорий йил 15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.

16 июля 2024
152
0