Энди Uzum Tezkor дан қилинган буюртмаларни Uzum Nasiya муддатли тўлови орқали тўлаш мумкин – фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида зарур бўлган барча нарсаларга буюртма беришлари ва кейин тўлашлари мумкин. Бунинг учун тўлов усули сифатида Uzum Nasiya ни танлаш керак.
Муддатли тўлов лимитини фойдаланувчи Uzum Tezkor нинг ўзида олиши мумкин – тўлов турини танлаш босқичида кўрсатмалар билан ойна очилади, шундан сўнг сиз бир неча дақиқада тасдиқланган лимитни олишингиз ва буюртма беришингиз мумкин. Харид миқдори дастлабки тўловсиз 4 та тенг ойлик тўловга бўлинади.
«Uzum Tezkor ўзбекистонликларга севимли ресторан ва кафелардан таомлар, шунингдек, дўконлардан турли маҳсулотлар етказиб беришда ёрдам бермоқда. Биз доимий равишда сервисимизни яхшилаш устида ишлаймиз. Янги тўлов усули фойдаланувчиларга бюджетни режалаштириш ва тақсимлашга ёрдам беради, шу билан бирга истеъмолчи сценарийларини кенгайтиради. Масалан, катта зиёфат учун таомларга буюртма беришингиз, офисда туғилган кунингизни нишонлашингиз – буларнинг барчаси Uzum Nasiya қулай муддатли тўлови билан», – дейди Руслан Намазов, CPO & CTO Uzum Tezkor.
«Ҳозир Uzum Market даги барча харидларнинг ярми Uzum Nasiya орқали бўлиб-бўлиб тўланади. Биз харидорлардан ушбу параметрга талабни кўрмоқдамиз. Uzum Tezkor да тайёр таом, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни тез етказиб беришга одатланган фойдаланувчиларнинг катта содиқ аудиторияси мавжуд. Экотизим доирасида ушбу аудиторияга янги тўлов усулини таклиф қилиш мантиқан тўғри келади, шунда улар маблағларни қулай тарзда тасарруф этишлари ва ҳозирги эҳтиёжларни қоплаш учун зарур бўлган товарлар ва маҳсулотларга буюртма беришлари мумкин», – дейди Uzum Nasiya асосчиси Жамол Дадажонов.
Бугунги кунда Uzum Tezkor курьерлари мамлакатнинг 7 та шаҳрида – Тошкент, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғонада 1200 дан ортиқ кафе, ресторан ва дўконлардан буюртма етказиб беришмоқда. Шу билан бирга, сервис кўрсатиш сифати ва етказиб бериш тезлиги ўзгаришсиз қолмоқда, Uzum Tezkor курьерлари буюртмаларни ўртача 30 дақиқада олиб келишади.
Реклама ҳуқуқи асосида