• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 июля 2024

"Болани ваҳшийларча ўлдирган инсон яшамаслиги керак" — Алишер Қодиров

"Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентда 3 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган қотилга нисбатан энг оғир жазо беришни таклиф қилди.

262
0

Аввалроқ, Тошкентда эркак 3 ёшли болага 12 маротаба пичоқ уриб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Депутат Алишер Қодиров ўзининг Telegram каналида айнан шу мудҳиш жиноят ҳақида сўз юритиб, жиноятни ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги кераклигини таъкидлади.

"Кеча ёш бир йигитга 20 марта пичоқ уриб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалди. 25 ёшли бу махлуқ қамоқдан 42 ёшида жамиятга ким бўлиб қайтади?

Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш — мантиқсиз!

Бундайлардан жамиятни тозалаш керак! Болалар ва бегуноҳ аҳоли қирғинига юзсизларча кўз юмиб, дунёга инсонпарварликдан дарс бераётганларнинг инсонқарашига мослашишга мажбурмизми?

Бу махлуқлар нафақат бугун, балки келажакдаги про-махлуқларга намуна-устоз бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак",- деб ёзади депутат.

262
0