• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 июля 2024

Самарқандда «сирена» ва «мигалка» мосламаларни ўрнатиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар 10 суткага қамалди — видео

9 нафар қоидабузар никоҳ тўйи маросимида қатнашиб, қўпол қоидабузарликлар содир этган.

261
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Ургут туманида бир гуруҳ ёшлар никоҳ тўйи маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб, транспорт воситасининг йўналишини кескин ўзгартириб ҳаракатлангани аниқланган. Бундан ташқари, улар транспорт воситасига ялт-ялт этиб ёнувчи маёқчалар ва овоз кучайтиргич мосламаларини ўрнатиб, турли кўринишдаги қўпол қоидабузарликлар содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Ургут тумани судида кўриб чиқилди. Унга кўра, 1 нафар қоидабузарга 3 сутка, 7 нафар қоидабузарга 10 сутка ва яна бир нафарига 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

"Тўй маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрганмиз. Ҳозир суд томонидан бизга 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Кечиринглар, бошқа такрорланмайди",- дейди қоидабузарлардан бири.

261
0