Кеча, 9 июль куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 2 та Spark ва 1 та Honda автомашинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 9 июль куни соат 19:40 атрофида Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та Spark ва 1 та Honda русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark, 1984 йилда туғилган (эркак) А.А. бошқарувида бўлган Spark ҳамда 2002 йилда туғилган (эркак) И.М. бошқарувида бўлган Honda автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Spark автомашинаси йўловчиси 1991 йилда туғилган (аёл) С.Х. шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Spark автомашинаси ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. ва Honda автомашинаси йўловчиси 2002 йилда туғилган (аёл) M.Р.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.