• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 июля 2024

Москвада "Матч ТВ" ходимасини зўрлаганликда гумонланган уч нафар ўзбекистонлик ушланди

Россия Тергов қўмитасининг Москвадаги тергов органлари томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

656
0
Видеодан кадр

Москвада "Матч ТВ" ходимасининг номусига текканликда гумонланган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси.

"Россия Тергов қўмитасининг Москвадаги тергов органлари ушбу ҳолат бўйича уч нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Гумонланувчилар қўлга олинди, уларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи яқин кунларда ҳал қилинади", - дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Тергов қўмитасининг хабар беришича, гумонланувчилардан бири қочишга уринган вақтда аэропортга кетаётганда қўлга олинган.

"Биз жабрланувчи билан доим алоқадамиз ва даҳшатли воқеа содир бўлган ҳамкасбимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.

Ҳамкасбимизни зўрлаганлар қонун доирасида тўлиқ жазоланади. Адолат ғалаба қозонади. Бунга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз", - деб ёзган "Газпром‑Медиа Холдинг" бош директори ўринбосари Тина Кандилаки.

656
0