Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда танишини шафқатсизларча ўлдирган шахслар 15 йилга қамалди

Улар жабрланувчининг баданининг турли соҳаларига уриб тан жароҳати етказган ва ёғочдан ясалган ошхона капгири дастасини унинг орқа чиқув тешигига тиқиб азоблашган.

562views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 12 июнь куни жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида ЖКнинг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган судланувчилар М.М. ва М.А.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчилар М.М. ва М.А. бир гуруҳ бўлиб, ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жиноятини содир этганлар. Жумладан, М.М. ва М.А. 2023 йил 19 декабрь куни М.М.га тегишли Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган хонадонда М.М. билан ушбу хонадонда биргаликда яшаб келаётган О.Г. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, О.Г. ва М.М. ўзаро жанжаллашиб қолишган. Ўзаро жанжал оқибатида О.Г. М.М.нинг пешона соҳасига чойнак билан бир маротаба уриб, унинг ўнг қош усти соҳасига жароҳат етказиб, ўзининг ҳаракатларини давом эттган ва хонтахта устида турган ошхона пичоғи билан М.М.га жароҳат етказиш мақсадида ташланган.
Шу вақтда М.А. уларни ажратиб, О.Г.дан пичоқни тортиб олиб қўймоқчи бўлганида, О.Г. фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан М.А.нинг қорин олди юзаси чап томонига юзаки санчилган жароҳат етказиб, ўзининг ҳаракатларини давом эттирган.
Шундан сўнг, М.М. ва М.А. бир гуруҳ бўлиб, О.Г.ни қасддан ўлдиришни мақсад қилиб, М.А. дастлаб О.Г.нинг қўлидаги пичоқни тортиб олиб, сўнг унинг жағ ва пешона соҳасига икки маротаба қўли билан урган. Ожиз аҳволда ётган О.Г.ни хонада турган уй супургисининг ушлагич томони билан ҳаёти учун муҳим бўлган бош ва юз қисмига зарбалар бериб, оёқлари билан қорин ва кўкрак қафасига тепган. О.Г. ҳушсиз аҳволга келган вақтида унга азоб бериш мақсадида ўта шу жойда бўлган ёғочдан ясалган ошхона капкири дастасини унинг орқа чиқарув тешигига тиқиб юборган.
Шундан сўнг, М.М. полда ҳушсиз ётган О.Г.ни ўлишини хоҳлаб, қасддан қўл ва оёқлари билан унинг ҳаёти учун муҳим бўлган бош, юз, кўкрак, қорин қисмига кўплаб зарбалар берган. М.А. ва М.М. томонидан етказилган оғир тан жароҳатлари оқибатида О.Г. шу жойда вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчилар М.М. ва М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) "в,ж,п" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва уларнинг ҳар бирига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
562views0replies
0

Комментарии