• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 5 июля 2024

Қашқадарёда BYD ва Spark ўртасидаги аянчли ЙТҲ натижасида бир киши вафот этди — видео

Spark орқага бурилмоқчи бўлиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда, BYD Spark'га бориб урилган.

221
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Spark, BYD ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. 

Жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 07:53 ларда Қарши шаҳар “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда Р.А. бошқарувида бўлган Spark Касби-Қарши йўналиши бўйича бошқариб келиб, орқага бурилаётганида орқасидан ҳаракатланиб келаётган BYD SONG PLUS русумли автомобилнинг ҳаракат йўлига чиқиб кетган. Натижада, BYD Spark'га бориб урилган.

Шундан сўнг, Spark қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Spark ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган.

221
0