Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ота 5 яшар ўғлини шафқатсизларча тепди — видео

Ҳодиса бозордаги кузатув камераларига муҳрланиб қолган. Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди.

1041views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ота ўзи боласини шафқатсизларча тепгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ маълумот берди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 14:30 лар атрофида Ургут туман Мерганча маҳалласида жойлашган Ургут Савдо комплексига савдо қилиш учун келган эр ва хотин вояга етмаган фарзандлари билан бозор бўйлаб юрган вақтларида бозор ичида ота вояга етмаган тахминан 5 ёшли ўғил фарзандини оёғи билан тепиб ерга йиқитган. Ҳолат савдо комплексида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланиб қолган.
Ҳодиса юзасидан вояга етмаган болага шафқатсиз муносабатда бўлган отани топиш ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида Ургут туман ИИБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу фуқаро Қашқадарё вилояти Ғузор тумани "Қовчин" маҳалласида яшовчи А.Ф. эканлиги аниқланган.
"Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилгандан сўнг, натижаси кенг жамоатчиликка маълум қилинади", - дейилади хабарда.
1041views0replies
0

Комментарии