Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда 1 ҳафталик чақалоғини 190 млн сўмга сотмоқчи бўлган эр-хотин қамалди

Ота ўзининг жиноий шериги билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзларига турар жой сотиб олишлари учун қиз фарзандини сотишни мақсад қилишган.

188views0replies
0

UzNews.uz

Жоний йилнинг 28 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида, очиқ суд мажлисида судланувчилар Б.Қ. ва М.А.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Б.Қ. ғаразли ва бошқа паст ниятларда ўзининг 2024 йилда туғилган Х.Г. исмли қизини ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини била туриб, уни сотиш мақсадида, шаръий никоҳида бўлган М.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳда, Ж.А.га қиз фарзанди борлигини, ўзларига турар жой сотиб олишлари учун пул зарурлигини, фарзандини 190 000 000 сўмга сотишини айтган.
Жорий йилнинг 5 март куни Қарши тумани "Мирмирон" маҳалласида жойлашган "Универсал таъмир-таъминот ишлаб чиқариш" хусусий корхонасидаги қоровулхонада 2024 йил 25 февраль куни туғилган Х.Г.ни 190 000 000 сўмга сотиб, шундан 45 000 000 сўм миқдоридаги пулларни олишган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Қ.Б, ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчи М.А. ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, сутканинг кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар яшаш уйидан чиқишни чеклаган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
188views0replies
0

Комментарии