Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадон ёниб кетди — видео

ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

337views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 3 июль куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган. 
Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда.
337views0replies
0

Комментарии