Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода вояга етмаган ўғил ва қизнинг никоҳ тўйи бўлди

Уларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли модда билан жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди.

308views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода вояга етмаган 16 ёшли ўғил бола ва 17 ёшли қизнинг никоҳ тўй маросими акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2008 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган А.А. (ўғил бола) ва 2007 йилда Қоракўл туманида туғилган Р.Н. (қиз бола) ўртасида иккала вояга етмаганнинг оила аъзолари ўзаро келишуви асосида жорий йилнинг 29 июнь куни Бухоро шаҳрида никоҳ тўйи бўлиб ўтган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Кеча, 2 июль куни вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С. ва Н.Қ.ларни МЖтКнинг 47-3-моддаси (никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди.
"Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Бу қонуний талабнинг бузилиши боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний, ақлий ва маънавий уйғун равишда камол топиши ҳуқуқларига мутлақо зиддир", - дейилади хабарда.
308views0replies
0

Комментарии