Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистон билан Қозоғистонни боғловчи ноқонуний ерости йўли аниқланди

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган дори воситаларини ушбу ерости йўли орқали олиб ўтиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди.

355views0replies
0

Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жиноий гуруҳ томонидан навбатдаги дори воситалари "Деҳли-Тошкент-Олмаота" авиайўналиши орқали транзит тарзда "Олмаота" халқаро аэропортига олиб келиниб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч тумани "Дўстлик" аҳоли яшаш пунктига етказилган ва яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент тумани "Ўрикзор" МФЙ ҳудудига ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 млрд 94 млн 342 минг сўмлик Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Альбумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17048 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, 1975 йилда туғилган фуқаронинг Тошкент тумани "Ўрикзор" МФЙдаги уйини Қозоғистоннинг Сариёғоч тумани "Дўстлик" аҳоли яшаш пункти билан боғловчи ерости йўлининг узунлиги 310 метрни ташкил этади.
Ерости йўли ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
355views0replies
0

Комментарии