• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 июля 2024

Икки вилоятда фуқароларни Англия ва Канадага ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Қўлга олинганлар Англия учун $18 минг, Канада учун эса $3 мингни фирибгарлик йўли билан олмоқчи бўлишган.

224
0
Прокуратура департаменти

Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ш. фуқаро Ш.Б. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, эвазига уларнинг 18 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Х.Т. фуқаро С.К.нинг ишончига кириб, уни Канада давлатига ишга юбориши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

224
0