Поиск
RUUZ

Общество

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати даврида 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди

2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 1300 нафар зиёратчилар вафот этишган. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги маълум бўлди.

488views0replies
0

BBC

Саудия Арабистонида 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда UzNews.uz'нинг Ўзбекистон ТИВдаги манбаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳозирча улар айнан қандай сабаб билан вафот этгани аниқ эмас.
The Guardian нашрининг Saudi Press Agency (SPA)'га таяниб хабар қилишича, зиёратга борган 1300 нафар ҳаж зиёратчиси жазирама иссиқда пиёда кўп йўл босилгани сабаб ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланганди. 22 май куни 240 нафар зиёратчини Ҳаж зиёратини адо қилиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишганди.
488views0replies
0

Комментарии