• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 24 июня 2024

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди — рўйхат

Икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ҳужжатлар қаторида ҳаво қатнови, туризм, савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги ва бошқа кўплаб ҳужжатлар бор.

693
0
president.uz

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентларининг музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Давлат ташрифи доирасида жами 14 та ҳужжат имзоланди:

— 2024-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро дастур;

— Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
— Ҳаво қатнови бўйича ҳукуматлараро битим;
— Халқаро автомобиль ташувлари бўйича ҳукуматлараро битим;
— 2024-2025 йилларга мўлжалланган Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
— Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
— Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
— Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
— Фанлар академиялари ўртасида илмий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
— Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
— Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
— Қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисидаги баённома;
— Тошкент ва Улан-Батор маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

693
0