Поиск
RUUZ

Реклама

Фарзандингизга аниқ фанларни осон ўргатувчи янги Al-Jabrning otasi журнали нашр этилди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида математика ва бошқа аниқ фанларни оммалаштиришга йўналтирилган Al-Jabrning otasi номли янги илмий-оммабоп журнал нашр этилди.

147views0replies
0

Журнал Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий шахси ва унинг фанга қўшган илмий ҳиссасига бағишланган бўлиб, табиий фанларни оммалаштиришга интилаётган ўқитувчилар, ўқувчилар ва кенг илмий жамоатчиликка мўлжалланган.
Al-Jabrning otasi Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қозоғистон Миллий фанлар академияси кўмагида чоп этилди. Журналнинг қозоқ тилидаги нашри 2023 йили чиқарилган ва Қозоғистон бозорида анча катта машҳурликка эришган. Эндиликда журнал Al-Jabrning otasi номи билан ўзбек аудиториясига ҳам тақдим этилмоқда.
«Мақсадимиз – буюк аждодлар йўлини давом эттириш. Ал-Хоразмий дунё илм-фанига улкан ҳисса қўшган олим эди. Кузатувларимга кўра, ўзбек ва қозоқ ёшлари ўртасида умумий жиҳатлар кўп. Таълим тизими, фанлар ва характер ўхшаш. Биз дуч келадиган муаммолар ҳам қарийб бир хил. Умид қиламанки, ушбу журнал ўқувчиларга фанларни қизиқарли ва осон тарзда ўрганишларига ёрдам беради», – дейди Қозоғистон Миллий фанлар академияси вице-президенти.
Нашр аниқ фанларни ўзбек, қозоқ ва рус тилларида ўргатувчи Qalan платформаси кўмагида чоп этилмоқда.
Qalan – халқаро платформа бўлиб, математика фанларини қозоқ, ўзбек ва рус тилларида ўқитиш имконини беради. Онлайн платформада мактаб ўқувчилари ўқитувчилар ва сунъий интеллектга асосланган чат-бот ёрдамида суҳбатлашишади. Ҳозирда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияда 600 мингдан ортиқ фойдаланувчи платформага уланган.
Al-Jabrning otasi журналида турли қийин мавзулар қизиқарли тарзда тушунтирилган, рангли суратлар ва янгича ёндашув билан ёзилган мақолаларни ўқишингиз мумкин. Нашр ўзбек матбаасида оқсаётган йўналиш – ўқувчилар учун чиқарилувчи илмий-оммабоп журналлар ичида ўз ўрнини ва мухлисларини топади.
Реклама ҳуқуқи асосида
147views0replies
0

Комментарии