Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентликлар беш ой ичида дори воситалари учун 2,1 трлн сўм харажат қилишди

Ўзбекистонда илк марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

63views0replies
0

ССВ

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади. 
Жорий йилнинг 5 ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.
Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги ҳисобига шаклланган.
Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 млрд сўм), Навоий (191,6 млрд сўм) ва Сирдарё (170 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган.
Юқоридаги рақамлар ва ҳар бир ҳудудда рўйхатга олинган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда йил бошидан ўртача бир киши дори воситаларига:
Тошкент шаҳрида – 750 минг сўм;
Бухоро вилоятида – 277 минг сўм;
Самарқанд вилоятида – 245,1 минг сўм сарфлаган.
Январ-май ойларида аҳоли жон бошига нисбатан камроқ харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд етилган:
Қашқадарё вилоятида – 120 минг сўм;
Қорақалпоғистон Республикасида – 118 минг сўм;
Сурхондарё вилоятида – 114 минг сўм.
Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:
1. юрак-қон томир касалликлари;
2. инфецион касалликлар;
3. оғриқ қолдирувчи восита;
4. асаб тизими касалликлари;
5. ошқозон-ичак касалликлари;
6. нафас олиш йўллари касалликлари;
7. таянч-ҳаракат тизими;
8. томоқ-бурун касалликлари;
9. жигар касалликлари.
63views0replies
0

Комментарии