Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонлик 17 ва 12 ёшли опа-cингиллар ўз амакиси томонидан жинсий зўравонликка учради

Амаки қизларнинг ота-онаси вафот этгани сабаб Қозоғистонга олиб кетган ва у ерда уларга нисбатан тегажоғлик қилгани аниқланган.

1027views0replies
0

Иллюстрация

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган А.А. (аёл) дан мурожаат келиб тушган. 
Мурожаатида онаси ва отаси вафот этганлиги, у 2006 йилда туғилган И.А. ва 2012 йилда туғилган С.Р. исмли сингиллари учун энг яқин қариндош бўлсада, қизлар амакиси Р.Р. нинг васийлигига берилганлигини, амакиси Р.Р. эса қизларни Қозоғистонга ўз яшаш манзилига олиб кетганлигини, ҳозирда у қизларга уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этаётганлигини билдирган.
Аёл ўз сингилларига жинсий зўравонлик содир этаётган амакисига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда сингилларини Ўзбекистонга қайтариш ҳамда энг яқин қариндош эканлиги сабабли қизларга уни қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсманининг ИИВга ва ТИВ орқали Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулига юборган сўрови асосида идораларнинг тизимли ва ўзаро тезкор чоралари натижасида жорий йилнинг 8 июнь куни И.А. ва С.Р. лар амакисининг уйидан полиция ва васийлик органи томонидан олиб кетилиб, мураккаб ижтимоий вазиятларга тушиб қолган болаларни қўллаб-қувватлаш Олмаота шаҳри адаптация марказига жойлаштирилди. Ҳозирда қизларга барча зарурий ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Болалар омбудсмани сўрови асосида Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулининг тезкор чоралари натижасида Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан А.А. процессуал тартибида ушланиб, унга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодекси 121-моддаси, 3-1 қисми, 1-банди (жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилди. 17 июнь куни суд томонидан Р.Р.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қайд этилишича, ҳозирда қўзғатилган жиноят ишига жабрланувчи сифатида жалб қилинган вояга етмаган И.А. ва С.Р. ларнинг қонуний манфаатларини жиноят иши юритуви давомида ҳимоя қилиш мақсадида Болалар омбудсмани ўзининг хорижий ҳамкасби, Қозоғистон Болалар омбудсмани билан қизларга барча зарурий ҳимоя чораларини кўрсатиш юзасидан музокара олиб бориб, ҳозирда қизларга тегишли кўмак кўрсатиш жараёни бошланди.
Шунингдек, Болалар омбудсмани, ИИВ ва ТИВ томонидан вояга етмаган И.А. ва С.Р. ларга нисбатан васий тайинлаш ва (тергов якунидан сўнг) Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
1027views0replies
0

Комментарии