Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 11:35 атрофида Сергели тумани Лутфикор кўчасида Mercedes-Benz йўловчи ташувчи транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Дастлабки маълумотга кўра, автобус ўз йўналиши бўйлаб Сергели тумани Лутфикор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг гидростат қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.