Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Mercedes-Benz автомашинаси ёниб кетди — видео

Ёнғинга автомашина салон қисмидаги электр симларида содир бўлган қисқа туташув сабаб бўлган.

146views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Mercedes-Benz автомашинаси ёнганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 атрофида Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида, Mercedes-Benz автомашинасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
146views0replies
0

Комментарии