Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Binance'да крипто-активлар айланмасини амалга оширган икки йигит қамалди

20 ва 24 ёшли йигитлар телефони орқали етти ойдан буён “Binance” платформасида крипто-актив сотиб келишган. Суд уларга жазо тайинлади.

315views0replies
0

Bloomberg

2024 йил 12 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан крипто-активлар айланмасини амалга оширган икки йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Олий суд порталидаги маълумотга таяниб хабар берди.
Иш ҳужжатига кўра, 2024 йил 26 апрель куни ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 20 ёшли Х.Д. “Binance” платформасида телефонидан фойдаланиб, ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширганлиги аниқланган.
Шунингдек, 20 май куни терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда навоийлик 24 ёшли йигитга тегишли телефон ва пластик картадан ҳам крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланилганлиги аниқланган.
Суд мажлисида икки йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбларини тан олиб, 2023 йил октябрь ойидан бошлаб “BINANCE” платформасида ўзининг номига расмийлаштирилган аккaунтидан фойдаланиб, крипто-активлар сотиб келгaнини билдиришган. Улар буни ноқонуний эканлигини билмаганлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.
Суд мазкур йигитларга нисбатан МЖтК 155-4-моддасининг 1-қисмига асосан 20 ёшли йигитга 3сутка, 24 ёшшли йигитга эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Ашёвий далил сифатида олинган “LG Q-6” ва “Samsung Galaxy А 14” телефонлари, 1 дона DVD диск ва банк пластик картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
315views0replies
0

Комментарии