Поиск
RUUZ

Политика

13 июнь куни Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

110views0replies
21

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги қўшма дастурлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, минтақавий, шу жумладан "Марказий Осиё – Корея Республикаси" форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этадилар.
Президент Юн Сок Ёль Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
110views0replies
21

Комментарии