Поиск
RUUZ

Происшествия

Кеча Тошкентда электр тармоғида чақнаш кузатилди

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" корхонаси чақнашга нима сабаб бўлганлиги юзасидан муносабат билдирди.

402views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида юқори кучланишли симёғочда қисқа туташув содир бўлганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Жорий йил 10 июнь куни кеч соат 23:59 да Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган подстанция "Акса"дан подстанция "Сокин"гача узунлиги 13 кмга яқин бўлган 110 кВли Л-Сокин-1 юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги эски симлар янги замонавий русумдаги ҳаво тармоғига алмаштириш ишлари олиб борилган.
Тунда таъмирлаш ишлари якунлангач 110 кВли ҳаво тармоғига кучланиш берилганда, ҳудуддаги 25-устун (опора)даги эски фарфор чиғаноқ муддати ўтганлиги боис юқори кучланишда синган.
Айни вақтда, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" МЧЖнинг Юқори кучланишли тармоқларини эксплуатация қилиш хизмати томонидан юқори кучланишли устунлардаги фарфор чиғаноқлар янги шиша чиғаноқларга алмаштирилмоқда.
Туман ҳудудида, 110 кВли ҳаво тармоғи орқали электр энергиясидан узилишлар йўқ, ҳудуд тўлиқ электр энергияси билан таъминланган.
402views0replies
0

Комментарии