Поиск
RUUZ

Назначения

Божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шаҳри бундан мустасно, бутун республика бўйича божхона бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

259views0replies
0

UzNews.uz

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига бунга қадар Қашқадарё вилояти божхона бошқармасини бошқариб келган Турдалиев Зафаржон Тохиржонович тайинланди.
Андижон вилояти божхона бошқармасига аввал Бухоро вилоятида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич раҳбар этиб тайинланди.
Унинг ўрнига ушбу лавозимда аввал Андижон вилояти бошқармасини бошқарган Муратов Бахтиер Шавкатович тайинланди.
Бунгача Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ортиқов Фарход Аъзамжонович Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунгача Давлат божхона қўмитаси юридик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дўстёров Азизбек Мусирмонович Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Сирдарё вилоятида божхона бошқармасига аввал Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Салимжонов Нодирбек Раҳимжонович раҳбар этиб тайинланди.
Бунгача Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Умаров Қахрамон Акбарович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Салихов Шовкат Санъатович тайинланди.
Файзуллаев Жасурбек Шавкатович Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жасурбек Файзуллаев 2006 йилдан буён божхона тизимида турли масъул лавозимларда ишлаб келган.
Пойтахтнинг халқаро аэропортида "Тошкент-Аэро" чегара божхона пости бошлиғи лавозимида ишлаб келган Тўраев Шавкат Шоназарович Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкат Тўраев Тошкент 2004 йилдан буён божхона тизимида ишлаб келмоқда.
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига аввал Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Қодиров Умиджон Сухбатжонович тайинланди.
Ғуломов Иззатулла Истамович Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Давлат божхона қўмитасида шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тезкор бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
259views0replies
0

Комментарии